Уильямс МЮ билан шартномасини узайтирди
04 авг 2020 23:30
Янгиликлар
Уильямс МЮ билан шартномасини узайтирди
Ҳимоячи Брэндон Уильямс "Манчестер Юнайтед" билан шартномасини узайтирди.
Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. Томонлар 2024 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартномага имзо чекишди. Шартнома яхшиланган ҳолатда бир йилга узайтирилди.
Уильямс МЮ академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. 19 ёшли фулбек 2019 йилнинг октябрь ойида Европа лигасида дебют қилганди. Ўша вақтдан буён у жамоа таркибида 33 ўйинда қатнашиб, 1 гол ва 7 ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар