Угу Алмейда: "Доғистон кўчаларида отишмаларни эшитдим, бу худди Ёввойи Ғарбга ўхшайди"
04 июл 2017 18:45
Янгиликлар
Угу Алмейда: "Доғистон кўчаларида отишмаларни эшитдим, бу худди Ёввойи Ғарбга ўхшайди"
"Анжи" ва "Кубань" собиқ ҳужумчиси Угу Алмейда Россиядаги ҳаёти ҳақида гапириб берди.
Португалиялик 2015 йилнинг январида "Кубань"га ўтди, ўша йилнинг июлида эса "Анжи" сафини тўлдирди.
"Кубань"га ўтишим менда яхши таассурот қолдирган эди. Меҳмондўст одамларни кўриб ҳайрон бўлганман.
"Анжи"га ўтганимда, Москвада яшашимни айтишган. Мавсумлар оралиғида эса Доғистонга кўчиб ўтишга мажбур бўлдик.
Бу ҳарбий ҳудуд эди. Ҳар куни кўчаларда отишмалар овози эшитиларди, бу худди Ёввойи Ғарбга ўхшарди. Бир сафар машина одамни туртиб кетиб, йўлида давом этганини эслайман.
Стадион ёнидаги меҳмонхонада яшаганман. 30 ёшда эдим, мен эса худди 14 ёшлик ўсмирдек яшар эдим. Шартнома 2 йилга мўлжалланган эди, бироқ ярим йилдан сўнг кетдим" - дейди Алмейда.
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар