Marca нашрининг хабар беришича, "Бешиктош" ҳужумчиси Угу Алмейдага "Атлетико" қизиқиш билдирмоқда.
Испан клуби бу футболчи билан 2012 йил январида ҳам қизиқиш билдирган эди. Манбанинг хабарларига кўра бу сафар "Атлетико" жиддий тарзда португалиялик билан шартнома тузишга аҳд қилган. Келишув қишги трансфер дарчаси давомида амалга ошиши мумкин.