

"Факт шундаки, ўйинга яқин қолганда бизга қарши провокацион хабарлар кўпайиб кетмоқда. Бизда ҳали коронавирус билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлмаган.
Айрим инсонлар Россия футболини икки баравар шарманда қилиб, бизнинг ҳам ёш болалар билан ўйнашимизни истамоқда.
Ишонч билан айта оламанки, бизда вирусга чалинганлар йўқ. "Уфа" футболчилари ҳам соғлиғи ҳам жисмонан яхши ҳолатда. Бугун чиройли ўйин бўлади", - деди Мирзагулов.
Эслатиб ўтамиз, "Уфа" таркибида ҳамюртимиз Остон Ўрунов ҳам ҳаракат қилмоқда.
"Уфа" расмий твиттери ҳам учрашув ўтказилишини маълум қилди.



