"Уфа" қишда Ўруновни ижарага олиши ёки харид қилиши мумкин

Alisher
7 дек 2020, 11:54
"Уфа" "Спартак" хавбеки Остон Ўруновни ортга қайтариши мумкин.

"Ўруновнинг "Уфа"га қайтиши яхши вариант бўлар эди. Клуб қишда ижара ёки харид қилиш вариантини кўриб чиқмоқчи.

У жамоада ўйин амалиётига эга бўларди ва етакчи бўларди. Ўрунов клуб талабини билади, у учун "Уфа"да барчаси таниш", - дейилади манбада.

Олдинроқ "Спартак" бош директори Шамиль Газизов "Рубин" клубининг январда Ўрунов билан шартнома имзолашни хоҳлаётганини айтган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: rsport.ria.ru