

Душан Видич кеча оқшом Белград шаҳрида ўлик ҳолда топилган. Ҳозирча ўлим сабаблари ва тафсилотлари очиқланмаяпти.
Неманья Видич шахсий ҳаёти ва оиласи ҳақида омма олдида гапиришни унчалик хушламасди. Маълумотларга кўра, Душан укаси билан бирга Ужиценинг "Единство" клубида тўп сурган, бироқ Неманьядан фарқли ўлароқ, профессионал футболчилик фаолиятини давом эттирмаган.
Эслатиб ўтамиз, Неманья Видич фаолияти давомида "Црвена Звезда", "Интер" ва Сербия терма жамоаларида ҳам ёрқин ўйинлар кўрсатган.



