"Уфа" футболчилари коронавирус тестини қайта топширишди

Mirjalol Normatov
24 май 2020, 13:18
"Уфа" футболчилари, мураббий ва персоналлари якшанба тонгида коронавирус тестидан қайта ўтишди, шунингдек, қон ҳам топширишди.

Клуб расмий твиттери хабарига кўра, энди ҳар ҳафтада COVID-19 тести топширилади. Ҳозирча натижалар маълум эмас. Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоа таркибида ҳамюртимиз Остон Ўрунов ҳам бор.

"Уфа" Россия Премьер-лигаси турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди. Чемпионат 21 июнь кунидан давом эттирилиши мумкин.

Сўнгги маълумотларга кўра, 5,4 миллион инсон ушбу вирусдан зарарланган. Шуларнинг 2,24 миллиони касалликдан фориғ бўлган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: sports.ru