

У 58-дақиқадан бошлаб Жесси Лингард ўрнида ўйинни давом эттирди. Мазкур ўйин 33 ёшли ҳужумчи учун терма жамоадаги сўнггиси сифатида тарихга кирди. Руни миллий терма жамоа сафида энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади. Унинг ҳисобида 120 та ўйинда урилган 53 та гол мавжуд.








