Уэлбек шартномасини узайтирди

Mirjalol Normatov
27 июн 2021, 10:51
"Брайтон" форвард Дэнни Уэлбек билан шартноманинг яна бир йилга узайтирилганлигини маълум қилди.

30 ёшли футболчи 2020 йилнинг октябрь ойида клуб билан мавсум охиригача шартнома имзолаганди. 

Ўтган мавсумда у жамоа таркибида 24 ўйинда 6 гол ва 3 ассист қайд этди.

Форвард "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед"даги фаолияти билан барчага машҳур.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/officialbhafc