УЕФА президенти: "Италиядаги футбол инфратузилмаси жуда ёмон"

Aziz Tukhtamuradov
12 окт 2023
УЕФА президенти Александер Чефериннинг айтишича, Италиядаги футбол инфратузилмаси ёмон ҳолатда.

"Мамлакатдаги футбол даражаси ва давлат ҳажмини ҳисобга олсак, Италиядаги инфратузилма жуда ёмон. Албатта мен оптимистик кайфиятдаман, аммо мамлакат ҳукумати инфратузилмага инвестиция киритиши лозим деб ҳисоблайман. 

Агар мамлакатингизда футбол ва спортга қизиқувчилар кўп бўлса, буни янада кенгайтириш керак. Шунчаки барчаси яхши бўлишига умид қиламиз", - деди Чеферин "Фиорентина"нинг янги базаси очилиши маросимида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Евро-2032 мусобақаси Италия ва Туркияда ўтказилиши эълон қилинганди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Football Italia