UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  3 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  10 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  15 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  12

УEФА ҳакамларни симуляция қилган, тўқнашувда қатнашган ва рефериларга босим қилган футболчиларни қаттиқроқ жазолашга чақирди Янгиликлар

УEФА ҳакамларни симуляция қилган, тўқнашувда қатнашган ва рефериларга босим қилган футболчиларни қаттиқроқ жазолашга чақирди

УEФА матбуот хизмати 2022/2023 йилги еврокубок ўйинларини бошқарадиган ҳакамлар учун ҳар йили эълон қиладиган, аънанавий мурожаатини чоп этди.

Унда айтилишича, ҳакамлар симуляция ишлатган, оммавий тўқнашувларда қатнашган ва ҳакамларга босим ўтказишга уринган футболчиларга қаттиқроқ жазо тайинлашлари лозим.

"Биз ўйинда бундай нарсаларни кўришни истамаймиз. Футбол имижини ҳимоя қилишимиз даркор. Майдонда ва захира ўриндиғидаги хатти-ҳаракатларнинг айрим турларини номақбул деб ҳисоблаймиз. Футболчи бошқа ўйинчини жазоламоқчи бўлса, бу футбол учун адолатдан эмас. Бу ўйинчиларнинг ўз ҳамкасбларига нисбатан адолатсизлигини ифодалайди – бу ҳурматсизликнинг ёмон намунаси.

Симуляция билан рефериларни алдамоқчи бўлган ёки енгил қўполликдан кейин ўзини жабрланган қилиб кўрсатган ўйинчилар жазоланиши керак. Бундан ташқари, ҳакамларни алдаб, рақиб ўйинчиларига қизил ёки сариқ карточкалар кўрсатишга сабабчи бўлишни хоҳлаган футболчиларни жиддий жазога тортиши лозим.

Ушбу даражадаги ўйинларда ўйиннинг боришини ўзгартирадиган, бир сония ичида содир бўлиши мумкин бўлган турли ва муҳим вазиятлар юзага келади. Бундай вазиятларда ҳакамлар ўйинни ўқий олиши ва учрашув руҳини тушуна олиши жуда муҳим – улар тўғри чора кўришга тайёр бўлишлари, ҳар қандай йўл билан керакли қарор қабул қилишлари ва энг муҳими, эътиборли бўлишлари керак", – деди УEФА ҳакамлар қўмитаси раҳбари Роберто Розетти.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика