

Сешанба ва чоршанба кунги ўйинлар икки қисмга ажратилади. Биринчиси Европа вақти билан 19.00да (23.00 Тошкент), иккинчи қисм Европа вақти билан 21.00да (01.00 Тошкент).
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 2018/19 йилги мавсумдан Европа чемпионлар лигасида бир қатор ўзгаришлар бўлиши ҳақида хабар чиққанди. Улардан бири Топ-4 чемпионат клубларига гуруҳ босқичида 4тадан жой кафолатлаш эди.



