УЕФА Чемпионлар лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми учун расмий тўпи тақдим этилди

Aslanov Jasurbek
26 авг 2026, 13:46
УЕФА Чемпионлар лигаси матбуот хизмати X ижтимоий тармоғида турнирнинг 2026/2027 йилги мавсумида фойдаланиладиган янги расмий тўпини тақдим этди.

Янги тўп мусобақанинг умумий босқичи ва плей-офф босқичи ўйинларида ишлатилади.

Эртага, 27 август куни барча саралаш ўйинлари якунлангач, Чемпионлар лигаси умумий босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, УЕФА Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби Франциянинг "Пари Сен-Жермен" клуби ҳисобланади. Мусобақанинг 2025/2026 йилги мавсуми финалида Париж клуби Лондоннинг "Арсенал" жамоасини мағлуб этган эди (1:1, пенальтилар бўйича 4:3). Турнирнинг ушбу мавсумдаги финал баҳси 2027 йил 5 июнь куни Испаниянинг Мадрид шаҳридаги "Метрополитано" стадионида бўлиб ўтади.

1781446800717.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UEFA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›