

Братислава клуби Чемпионлар лигаси саралаш плей-офф босқичида Словениянинг "Целе" клубини икки ўйин натижасига кўра 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
Биринчи учрашув 1:1 ҳисобида якунланган бўлса, жавоб баҳсида "Слован" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳал қилувчи гол қўшимча вақтда киритилди.
Учрашувдан сўнг "Слован" ғалабадан кейинги кийиниш хонасидан видео эълон қилди. Унда футболчилар Яя Туренинг номини ҳайқириб олқишлаган, мураббий эса жамоа билан бирга рақсга тушган.
43 ёшли мутахассис 2026 йил ёзида "Слован" бошқарувини қўлига олган ва бу унинг бош мураббийлик фаолиятидаги илк жамоаси бўлди.



