УЕФА Чемпионлар Лигаси финали учун чипталарни сотувга чиқарди

Aziz Tukhtamuradov
10 мар 2014, 21:53
Бугундан 21 мартгача УЕФА расмий сайтидан 2013/14 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси финал учрашуви учун чипта сотиб олиш имконияти мавжуд бўлади.

24 май куни Лиссабондаги «Эштадиу да Луш» стадионида бўлиб ўтадиган финал учун тўрт тоифадаги чипталар чиқарилган: 390 евро, 280, 160 ва 70 евро.

Чипталарни кредит картаси орқали сотиб олиш мумкин. Буюртма қилинган чипталар 2014 йил апрель ойининг сўнггида ўз эгаларига етказиб берилади.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: uefa.com