UZ

Сўнгги янгиликлар

08:50Эржан Токотаев қачон сафга қайтиши маълум  0 08:23"Динамо" етакчиси Ратиньо келаси мавсум қайси жамоада ҳаракат қилиши маълум  2 07:56Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" Ҳамробеков жамоасига қарши майдонга тушади  1 07:29МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди  10 03:09Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко  45 03:02А Серия. "Милан" дербида "Интер"ни мағлуб этиб, жадвалда иккинчи ўринга чиқди  24 01:19Камбэк: Бабаян собиқ жамоасига қайтмоқда  29 00:49Саудия Арабистони. Роналду навбатдаги голини урган ўйинда "Ал Насср" "Ал Ҳалиж"ни тор-мор этиб, етакчиликни мустаҳкамлаб олди  12 00:41Ла Лига. "Атлетико" автогол эвазига "Хетафе"дан устун келди ва бошқа натижалар   0 00:33Бундеслига. "Лейпциг" "Вердер" устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди, "Унион" минимал ҳисобда ютди  0 00:23Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади  4 00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  2 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6

Учта хабар биттада: Лэмпард расман истеъфога чиқарилди. Сантуш ва Куман эса терма жамоаларга бош мураббий бўлишди Янгиликлар

Учта хабар биттада: Лэмпард расман истеъфога чиқарилди. Сантуш ва Куман эса терма жамоаларга бош мураббий бўлишди

“Эвертон” раҳбарияти қониқарсиз натижалар туфайли Фрэнк Лэмпардни ишдан бўшатди.

Лэмпард 2022 йил январидан бери "Эвертон" устози сифатида фаолият олиб бораётганди.

Мерсисайдликларнинг жорий мавсумдаги омадсиз ўйинларидан кейин раҳбарият 44 ёшли мутахассис билан хайрлашишга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, "Эвертон" АПЛда сўнгги бор ўтган йилнинг октябрь ойида ғолиб чиққанди. Ғалабасиз серия 8 та учрашувга етди. 20 тур давомида "ирислар" атиги 15 очко тўплаб, жадвалда 19-ўринда турибди. "Эвертон"нинг навбатдаги ўйини Лондоннинг "Арсенал" жамоасига қарши бўлади.

Сўнгги иш жойи Португалия ТЖ бўлган Фернанду Сантуш Польша терма жамоаси устозига айланди ва 2026 йил июнигача шартнома имзолади. 68 ёшли Сантуш португалияликлар билан 2016 йил Евро ҳамда 2018/19 йилги мавсум Миллатлар Лигасида муваффақиятга эришганди.

“Барселона”дан истеъфога чиқарилганидан кейин 2021 йилнинг октябридан бери ишсиз бўлган Рональд Куман Нидерландия Тжга қайтди. У Қироллик футбол ассоциацияси билан 2026 йил июнига қадар шартнома имзолади. 59 ёшли мутахассис 1997-1998 йилларда Нидерландия термасида ассистент бўлиб, 2018-2020 йилларда эса мураббий сифатида фаолият кўрсатган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика