Учрашув вақтида стюард футболчига жароҳат етказди

Mirjalol Normatov
17 ноя 2019, 11:59
Евро-2020 доирасида Исроил - Польша учрашуви жанжал билан якунланиши мумкин эди.

Учрашувнинг 90-дақиқасида майдонга мухлис югуриб тушиб кетди ва унга бир стюард қувиб етишга ҳаракат қилаётган пайтда Польша термаси футболчиси Кендзерага урилиб кетди. Оқибатда Томаш жароҳат олди. Бош ҳакам эса буни мухлис қилган деб ўйлади ва жамоаларни майдондан ташқарига олиб чиқмоқчи бўлганди.

Бироқ Польша термаси бош мураббийи Ежи Бжечек ҳамда жамоа сардори Камил Глик икки термани ҳам ўйин якунига қадар майдонда қолишга кўндиришдию


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express