

Бугун Самвел Бабаян бошчилигидаги жамоа Дохада Ироққа қарши ўйинга тайёргарликни бошлайди. Доха вақти билан соат 11:00да кеча майдонга тушганлар тренажер залида шуғулланишади, майдонга тушмаганлар эса тўп билан ишлашади. Кечки машғулотларда эса барча футболчилар қатнашишади. Бу машғулот маҳаллий вақт билан соат 19:00да бошланади (Тошкентда 21:00 бўлади).
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Ироқ учрашуви 16 январь куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:30да старт олади.



