U-23 Осиё чемпионатига саралаш. КХДР мусобақага йўл олди

Xayrulla Xoliqov
26 мар 2019
Бугун U-23 Осиё чемпионати саралаш баҳслари ўз якунига етади.

Маълумки, саралаш ўйинларида жами 43та жамоа қатнашяпти. Жамоалар 11та гуруҳга бўлинган. "G" гуруҳида 3-тур баҳсларига якун ясалди. Охирги турда Гонконгни 2:0 ҳисобида мағлуб этган КХДР терма жамоаси жами 7 очко билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллади ва мусобақанинг финал босқичига йўлланма олди. 

3-тур. 26 март

КХДР - Гонконг 2:0 

Сингапур - Мўғулистон 3:1


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia