U-23 Осиё чемпионати олдидан Қатар Туркманистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказди

Xayrulla Xoliqov
26 дек 2019
Хабарингиз бор, 8-26 январь кунлари Таиландда навбатдаги U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада кураш Олимпиада йўлланмаси учун кечади ва кучли учликдан жой олган жамоалар Токио-2020 Олимпиада ўйинларига йўл олади. Навбатдаги қитъа биринчилигига тайёргарлик кўраётган Қатар олимпия терма жамоаси Доҳада Туркманистонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. 

Мазкур беллашув 2:2 ҳисобида якун топди. Гурбангелди Дурдиев шогирдлари ўйин охирига қадар 2:1 ҳисобини сақлаб туришди, бироқ баҳс тугашига бир неча дақиқа қолганида қатарлик футболчи гол уриб ҳисобни тенглаштирди. 

Қатар терма жамоаси U-23 Осиё чемпионатида гуруҳ учрашувларини Сурия, Саудия Арабистони ва Японияга қарши ўтказади.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com