U-23 Осиё чемпионати. Кеча дуранг ўйнаган Саудия Арабистони олдига чемпионлик вазифаси қўйилган

Xayrulla Xoliqov
11 янв 2018
Шу кунларда Хитойда U-23 Осиё чемпионати мусобақаси бўлиб ўтаётганидан хабарингиз бор.

Кеча Саудия Арабистони терма жамоаси 1-тур учрашувини ўтказиб, Иордания билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Саудияликлар бу ўйинда 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраётганди, бироқ учрашув охиригача дуранг қайд эта олишди.

Саудия Арабистони терма жамоаси ҳужумчиси Абдулазиз Ал Арянининг маълум қилишича, мусобақада жамоаси олдига чемпионлик вазифаси қўйилган.

"Биз юқори мақсадлар билан бу ерга келганмиз. Энг катта ниятимиз чемпион бўлиш. Гарчи биринчи ўйинда дуранг ўйнаган бўлсак-да, таркибимизда 12-13 нафар яхши футболчи бор ва ҳаммамиз ҳаракат қилсак, якунда чемпион бўла оламиз", - дейди ҳужумчи ОФК веб-сайтига.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com