UZ

Сўнгги янгиликлар

14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  0 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  0 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  6 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  39 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  3 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  13 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  17 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  19 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  8 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0

U-23 ОЧ саралаши. Саудия Арабистони бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг исталган жамоаси кучли" Янгиликлар

U-23 ОЧ саралаши. Саудия Арабистони бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг исталган жамоаси кучли"

U-23 Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Тошкентдаги ўйинлардан олдин матбуот анжуманлари бўлиб ўтди.

Анжуманда бош мураббий Саад Ал Шеҳри қатнашди. 

Дастлаб барчага хайрли кун! Кеч қолганим учун барчангиздан узр сўрайман. Гуруҳдаги ҳар бир жамоага омад тилайман. Саралашда ўзимизнинг энг кучли ўйинларимизни намойиш этишга уринамиз", - деб гап бошлади бош мураббий. 

- Саралаш ўйинлари Кувайтдан Ўзбекистонга кўчирилгани режаларга қанчалик таъсир қилди? 

- Ўзбекистон терма жамоалари доим кучли бўлган. Бу жамоага қарши ўйинлар ҳеч қачон осон ўтмаган. Буни билган ҳолда тайёргарлик олиб бордик. Тайёргарлик жараёнида Ўзбекистон термасига натижа керакмаслиги билган ҳолда боис қолган иккита ўйинда умуман ютқазмасликка уринамиз. 

Қисқа муддатда сафар режаларини ўзгартиришга мажбур бўлдик. 



- Бугун эрта тонгда Тошкентга учиб келдингиз. Эртага илк ўйин бор, вақт кам эмасми? 

- Бу ерга кеч келишимизнинг сабаби Саудия Арабистони чемпионати давом этаётгани бўлди. ФИФА кунлари бўлмагани учун уларни ўз клубларидан чақириб ололмадик. 


- Сиз Саудия Арабистони олимпия терма жамоасини Токиодаги Олимпиадага олиб чиққансиз. Олимпиадада иштирок этдингиз, ҳозир эса янги жамоа билан U-23 Осиё чемпионати саралашида қатнашаяпсиз. Мотивациянгиз нима? 

- Тўғри айтдингиз, Таиланддаги Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб 1986 йилдан кейин илк бор Олимпиадага чиқдик. Федерациямиз раҳбарияти бизнинг штабимизга ишонч билдирди ва 2024 йилги Париждаги Олимпиадага йўлланма олишни вазифа қилиб қўйди. 



- Ўзбекистон бу саралашда U-21 терма жамоаси билан иштирок этади. Ўтган сафар Япония ҳам шундай қилганди. Бошқа жамоаларнинг U-23 чемпионатида ёш таркиб билан ўйнашларига қандай қарайсиз? 

- Бу жараёнда меёърни ушлаш муҳим ҳисобланади. Биз энг ўртасини топишга уринамиз. Сабаби Саудия Арабистонида жуда ҳам яхши ёш авлод етишиб келмоқда. Ҳам 23, ҳам 21 ёшли футболчилардан микс тайёрлаймиз. 


- Тошкентга келган таркибда юлдуз футболчилар борми? 

- Таркибимизда 4-5 нафар футболчи бемалол миллий терма жамоада ўйнай олади. 


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика