

Фарҳод Нишонов шогирдларига бу турда мезбон Саудия Арабистони рақиблик қилади. Ўзбекистон U-19 термаси дастлабки икки ўйинда Мальдив ороллари (7:0) ҳамда Мьянмани (3:0) йирик ҳисобда таслим этишга эришди.
Саудияликлар эса илк турда Мальдив ороллари дарвозасига жавобсиз 11 та тўп киритишди.
Бўлажак баҳс Тошкент вақти билан 20:15 да бошланади. “А” гуруҳида ўрин олган яна бир учрашув эса Хитой ҳамда Мальдив ороллари (23:30 да бош.) ўртасида бўлиб ўтади.




