UZ

Сўнгги янгиликлар

01:28ЖЧ-2026 саралаши. Австралия 90+6да мағлубиятдан қутулиб қолди, Қувайт ва Иордания ўзаро дуранг ўйнади  3 00:45Миллатлар лигаси доирасида тўққизта ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  1 00:20"Манчестер Сити" январда Гвардиоланинг клубдаги келажаги бўйича қарор қабул қилишини кутмодқа  0 23:53Ўртоқлик ўйини. Россия Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди  4 23:22"Реал" 21 ёшли ҳимоячи учун 90 млн евро сарфлаши мумкин  2 22:59ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига жавобсиз бешта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер  193 22:39Буффон ўзи билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлганини айтди  5 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  21 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  11 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  23 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  148 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  60 18:59ЖЧ-2026 саралаши. Япония сафарда Хитойни ишончли тарзда мағлуб этди  13

U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг 1-турдаги рақиби Сурия ҳақида: зилзиладан кейинги ҳолат, нидерландиялик мураббий ва легионер футболчилар Янгиликлар

U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг 1-турдаги рақиби Сурия ҳақида: зилзиладан кейинги ҳолат, нидерландиялик мураббий ва легионер футболчилар

Сурия терма жамоаси бош мураббийи Марк Воттенинг фикрича, Ўзбекистонга қарши ўйинда муваффақият қозониш орқали зилзиладан талофат кўрган жабрдийда халқни кўнглини кўтариш мумкин.

Чемпионлик ва зилзила

"Казион бургутлари" мазкур турнирда ўнинчи бор иштирок этмоқда, сурияликлар 1994 йилги турнир ғолиби саналади. Яқинда мамлакатда содир бўлган табиий зилзала офатларидан сўнг ғарбий осиёликлар бироз мушкул вазиятда турнирга етиб келишди.

Саралаш босқичида "D" гуруҳидан ўрин олган Сурия 4 ўйинда 9 очко жамғариб, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади ҳамда Ўзбекистондаги мусобақага йўлланмани қўлга киритди.


Мусобақага тайёргарлик

Вотте шогирдлари Дубайдаги йиғин доирасида тўртта ўртоқлик ўйини ўтказди, яъни Хитой ва Қатар терма жамоалари билан икки маротабадан тўқнаш келишди. Шундан сўнг, "Казион бургутлари" Тошкентдаги об-ҳавога мослашиш мақсадида йиғинни Душанбеда давом эттиришди ва Тожикистон ёшлари билан икки маротаба назорат учрашувида майдонга тушди.

Ўртоқлик учрашувлари

Сурия — Хитой 0:1

Сурия — Хитой 2:1

Сурия — Қатар 1:3

Сурия — Қатар 4:0

Сурия — Тожикистон 1:0

Сурия — Тожикистон 2:1

Аммо йиғинлар ўртасида Сурияда зилзила юз берди ва Дамашаққа қайтгач, нидерландиялик мураббий ўз ўйинчиларини оилаларининг ёнида туриши учун қўйиб юборди.

“Биз Ўзбекистондаги мусобақада иштирокчи эканлигимиздан хурсандмиз. Сурия ушбу турнирда иштирок этмаганига анча вақт бўлганди”, - дейди Вотте.

“Албатта, сўнгги 10-12 йил мамлакат аҳолиси учун осон бўлмади; бу авлод оғир кунларда ўсиб-улғайган, шунингдек, зилзиладан кейинги вазиятдан сўнг уларга осон эмас. Биз Дубайдан эндигина қайтган эдик, ўшанда Сурия шимолида зилзила бўлганди, шу боис йигитларга оилаларининг ёнида қолиб, уларни авайлашлари учун беш кунлик таътил бердик. Умид қиламизки, бу ерда эришадиган натижаларимиз орқали Сурия халқига оз бўлса-да, қувонч бағишлай оламиз”, - дея қўшимча қилди мураббий.

Суриядан илгари 62 ёшли нидерландиялик мутахассис Марокаш ёшлар термасида 5 йил ишлаган ва унинг шогирдларидан айримлари асосий жамоа билан биргаликда Қатардаги мундиалнинг ярим финалига қадар етиб борди.

“Марокашнинг узоқ муддатли стратегияси бор эди. Ёшлар таркибидаги кўплаб иқтидорли ўғил болалар ҳар куни биргаликда машғулот ўтказишарди. Уларга қироллик академияси яхши шароитлар яратганди. Жаҳон чемпионати ярим финалида беш нафар ёш шогирдимни кўрганимдан бағоятда мамнун бўлдим, аммо бу бир кечада эришиладиган муваффақият эмас. Бунинг учун узоқ вақт сарфлашингиз керак. Бунда клублар ва иншоотлар, шунингдек, Европага кетадиган футболчилар муҳим роль ўйнайди. Марокаш Африка мамлакатлари учун ажойиб намуна ҳамда Сурия каби мамлакатнинг узоқ муддатда шу каби натижаларга эришиш йўлида интилиш учун туртки бўлади”.

Суриянинг шон-шуҳрат йўлидаги дастлабки тўсиқ 2008 йилги финалчи, жорий турнирда эса улкан мақсадларни кўзлаётган мезбонлар бўлади. 2020 йилги мусобақа пандемия сабабли бекор қилингач, Ўзбекистон турнирни ўтказиши учун уч йил кутишига тўғри келди.

"Биз бу турнирни анчадан бери кутгандик. Пандемия сабаб мазкур ёшдаги терма жамоа аъзолари расмий халқаро ўйинларда қатнашишмади. Шу боис бундай муаммо ҳамма терма жамоада бўлса керак. Биз саралаш баҳслари, ўртоқлик ўйинлари орқали уларни ўргандик. Рақиблар ҳақида тасаввурга эгамиз. 

Мусобақага ҳар бир жамоа катта мақсадлар билан келган. Биз ҳам олдимизга олий мақсад қўйганмиз – Осиё чемпиони бўлиш ва Жаҳон чемпионатига йўл олиш", - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мураббийи Равшан Ҳайдаров.

Таркиб

 

Таркибга жалб этилган 23 нафар футболчидан 6 киши легионер саналади. Булар — дарвозабон Максим Сарраф (ЦСКА, Россия), ҳимоячи Аннас Ал-Ҳардан (Алборг, Дания), ярим ҳимоячи Малик Жанир (Ал Васл, БАА) ва ҳужумчилар Элиас Сафар (Жарфалла, Швеция), Ҳозан Осман (Де Графсхап, Нидерландия), Мустафо Абдуллатиф (Герта, Германия).

Жамоа ҳужумчиси Хозан Осман саралаш босқичида 4 та гол уришга муваффақ бўлган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика