U-20 ЖЧ. Гватемала Аргентинани жосусликда айблади
22 май 2023 23:11
Янгиликлар
U-20 ЖЧ. Гватемала Аргентинани жосусликда айблади
U-20 жаҳон чемпионатининг 2-туридан олдин гватемалаликлар шикоят билан чиқишди.
Эртага ёшлар ўртасидаги мундиалнинг "А" гуруҳидан ўрин олган Аргентина — Гватемала учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур ўйин олдидан баҳс-мунозара юзага келди: гватемалаликлар мезбонларни жосусликда айблади.
Гап шундаки, мезбонлар делегацияси вакилларидан бири Гватемала аъзолари учун ажратилган кийиниш хонасига кириб, марказий америкларга тегишли ўйин стратегияси ва бошқа ҳужжатларни суратга олган. Бу ҳақда меҳмонлар ФИФАга хабар беришган.
Терма жамоа мураббийи Рафаэль Лоредо мазкур ҳолатни тасдиқлаб, бу адолатдан эмаслигини айтди ҳамда ФИФАни тегишли чора кўришга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур гуруҳдан Ўзбекистон ва Янги Зеландия терма жамоалари ҳам ўрин олишган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар