

Ушбу мусобақа ўйинлари "Бунёдкор", "Навбаҳор", "Локомотив" ва ОКМК стадионларида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Шу боис октябрь ойида мазкур стадионларда ўтиши режалаштирилган Суперлига баҳслари олдинроққа кўчирилади.
5-тур доирасидаги "Пахтакор" - "Бунёдкор" учрашуви "Бунёдкор" стадионида, 18-тур доирасидаги "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашуви эса "Пахтакор" стадионида ўтади.
6-тур доирасидаги "Металлург" - "Навбаҳор" учрашуви "Навбаҳор" стадионида, 19-тур доирасидаги "Навбаҳор" - "Металлург" учрашуви эса "Металлург" стадионида ўтади.
6-тур доирасидаги "Машъал" - АГМК учрашуви ОКМК стадионида, 19-тур доирасидаги АГМК - "Машъал" учрашуви эса Баҳром Вафоев номидаги стадионда ўтади.
7-тур доирасидаги "Андижон" - "Бунёдкор" учрашуви "Бунёдкор" стадионида, 20-тур доирасидаги "Бунёдкор" - "Андижон" учрашуви эса "Соғлом Авлод" стадионида ўтади.
Шу тариқа "Бунёдкор", "Навбаҳор", ОКМК стадионларида U-19 Осиё чемпионати вақтида Суперлига баҳслари бўлмайди.




