U-19 Осиё чемпионати саралаши. Туркманистон - Ҳиндистон - 2:2

Narzulla Saydullayev
12 окт 2013
U-19 Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Туркманистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 8-дақиқасида ҳиндлардан битта футболчи қизил карточка олди. 10-дақиқада Туркманистон ҳисобни очди - 1:0.  Иккинчи бўлим бошида ҳисоб тенглашди. 84-дақиқада ҳиндлар олдинга чиқиб олишди - 1:2. Аммо кейинги дақиқада туркманлар ҳисобни тенглаштирди - 2:2. Ўйин айнан мана шу ҳисоб билан тугади.

18:30
Туркманистон U19 - Ҳиндистон U19 - 2:2 (тугади)
 

Ушбу натижа Ўзбекистон учун ижобий бўлди. Энди Қатарни мағлуб этсак ёки дуранг ўйнасак Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритишимиз аниқ бўлади. Агар Қатарга имконият бой берилса у ҳолда бошқа гуруҳдаги иккинчи ўринни олган жамоаларнинг натижасига қарашга мажбур бўламиз. Айни пайтда Ўзбекистоннинг бу борадаги кўрсаткичи +3 бўлиб турибди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia