UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  0 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  8 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  6 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  10 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0

U-17 Осиё кубоги саралаши Ўзбекистон иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди. Охирги турда йўлланма учун баҳс бўлади Янгиликлар

U-17 Осиё кубоги саралаши Ўзбекистон иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди. Охирги турда йўлланма учун баҳс бўлади

U-17 Осиё кубоги саралаши доирасидаги Хитой Тайпеи - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.

1-турда Фаластинни 3:0 ҳисобида мағлуб этган Ўзбекистон 2-турда саралаш мезбони Хитой Тайпеига қарши майдонга тушди.

Ўйиннинг 61-дақиқасида захирадан майдонга тушган Жамшидбек Рустамовнинг бурчакдан йўллаган зарбаси тўғри дарвозага борди, аммо посбон бир амаллаб тўпни қайтарди.  

61-дақиқада ҳисоб очилди. Муҳаммад Ҳабибуллаевнинг ажойиб тўп узатишидан кейин Абубакир Шукуруллаев жарима майдонига кириб дарвозани ишғол қилди - 0:1. 

73-дақиқада Сардорбек Файзуллаевнинг биринчи зарбасидан кейин тўпни посбон қайтарди, иккинчи зарбадан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди! Учрашувнинг қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади ва Ўзбекистон иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришиб очколари сонини 6тага етказиб олди. 

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Ироқ Фаластин устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Сўнгги турда 6тадан очкога эга бўлган Ўзбекистон ва Ироқ Осиё кубоги йўлланмаси учун майдонга тушишади. Ғолиб гуруҳ ғолиблиги билан бирга Осиё кубогига ҳам чиқади, дуранг натижаси ҳам Ироқни биринчи ўринда қолдиради. Иккинчи ўринни эгаллаган жамоа эса бошқа гуруҳ натижаларини кутишга мажбур бўлади.


Хитой Тайпеи - Ўзбекистон 0:1
Ҳакамлар:
Ғуломризо Адиби, Алиризо Моради (иккиси Эрон), Аҳмед Ҳассан (Мальдив ороллари), Муҳаммад Аҳмад Ал Мазйед (Қатар)
Назоратчи: Суҳбир Сингҳ (Сингапур)
Комиссар: Жейсон Шин (Корея Республикаси).

Гол: Абубакир Шукуруллаев 61, - 0:1 (Муҳаммад Ҳабибуллаев).

Хитой Тайпеи: 18.Чо Веи Денг, 3.Као Юан Ю, 4.Лин Мин Донг, 7.Таи Зих Хан, 8.Пан Хунг Чих (с), 14.Ву Ю Тинг, 15.Ченг ю Чен, 17.Тсаи Фу Ю, 19.Ли Веи Ченг, 21.Чен Йен Ю, 23.Сунг Чи Чан.
Захира: 1.Чен Жинг Веи, 5.Чанг Чен, 6.Ку Ченг Хао, 9.Хуанг Йи Хсуан, 10.Жанг Тиан Жюн, 11.Лу Йи Хунг, 12.Янг Хао Веи, 13.Хо Ю Ю, 16.Чу Хунг Тинг, 20.Ченг Чих Хсуан, 22.Лиу Шен.

Ўзбекистон: 1.Иброҳим Шокиров, 2.Ҳожиакбар Юсуфбоев, 3.Сардор Тулаганмирзаев, 4.Мўминхон Баҳодирхонов (С), 6.Миразиз Абдукаримов, 7.Садриддин Ҳасанов (20.Сардорбек Файзуллаев, 70), 9.Нурбек Сарсенбаев (17.Жамшидбек Рустамов, 57), 11.Сайфиддин Содиқов (23.Амирсаид Камолхонов, 70), 15.Муҳаммадали Мусаҳонов, 18.Абубакир Шукуруллаев (16.Элдор Наимов, 79), 19.Азизбек Эримбетов (10.Муҳаммад Ҳабибуллаев, 46).
Захира: 12.Неъматуллоҳ Рустамжонов, 21.Баҳодир Избосканов, 5.Амирхон Мурадов, 8.Оятилло Қайтмасов, 13.Муҳаммадризо Парпиев, 14.Беҳруз Саидмуродов, 22.Абдусамад Саидов.

Огоҳлантиришлар: Муҳаммадали Мусаҳонов 64.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика