⚡️ U-17 Осиё кубоги саралаши. Бугун Ўзбекистон термаси дастлабки тур учрашувини ўтказади

Eldor Akmurzayev
5 окт 2022
Бугун, 5 октябрь куни Тошкентда 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги саралашининг "J" гуруҳидан ўрин олган баҳслар бошланади.

Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдларига ушбу босқичда Бруней, Ж.Корея ҳамда Шри-Ланка рақиблик қилиши керак эди. Аммо Шри-Ланка маълум сабаблар туфайли саралашда қатнашолмаслигини билдирди.

Бугун вакилларимиз Брунейга қарши илк тур учрашувини ўтказади.

U-17 Осиё Кубоги саралаш босқичи

"J" гуруҳи

5 октябрь

Бруней – Ўзбекистон ("Жар" стадиони. 18.00)

7 октябрь

Ўзбекистон – Жанубий Корея ("Жар" стадиони. 18.00)

9 октябрь

Жанубий Корея – Бруней ("Пахтакор" стадиони. 16.00)

 U-17 Осиё кубоги саралаш босқичида иштирок этадиган футболчиларимиз рўйхати:

Маълумот учун, гуруҳларда 1-ўринни эгаллаган барча жамоалар, шунингдек, 2-ўринни олган энг яхши 6 та терма кейинги йил бўлиб ўтадиган мусобақа финал босқичига йўл оладилар. 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia