U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди
22 сен 13:01
Янгиликлар
U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ҳужумчиси Нурбек Сарсенбаев Саудия Арабистонига қарши финал учрашувидаги қизил карточка туфайли 3 та ўйинга четлаштирилган.
Шу йилнинг апрель ойида бўлиб ўтган U-17 финалида Ўзбекистон Саудия Арабистони билан тўқнаш келиб, якунда 9 киши бўлиб қолиб 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Мазкур учрашувнинг 40-дақиқасида майдондан четлатилган футболчига 3 ўйинлик дисквалификация жазоси белгиланган.
У терма жамоа билан 3-25 ноябрь кунлари ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига йўл олса, гуруҳ босқичида Парагвай, Ирландия ва Панамага қарши беллашувларни ўтказиб юборишига тўғри келади.
Аввалроқ Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар рўйхати маълум қилинган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар