U-17 Осиё чемпионати саралаш учрашувидан ўрин олган Ўзбекистон — Бруней баҳси бўйича қизиқарли маълумотлар

Оқил Абдубарноев
5 окт 2022
Айни дамда 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги саралашидан ўрин олган Ўзбекистон - Бруней учрашуви давом этмоқда.

Брунейда бор-йўғи 500 мингга яқин киши истиқомат қилади ва у ерда қироллик режими ҳукм суради.

Терма жамоанинг асосий таркибидаги 10 нафар футболчиси 3 йилдан бери йилнинг энг яхшиси бўла олмайдиган Тошкент шаҳар чемпионатининг тарбияланувчиси (Шодибоевдан ташқари) саналади. Бугун улар шаҳар чемпионатининг U-18 лигасида тўп тепяпти.

Асосий таркибдаги сардоримиз Лазиз Мирзаев “Одил Аҳмедов ФА”дан йил охиригача “Локомотив” U-21'га ижарага берилган. 2018 йил у футболни ташлаб юборган, 23-рақамдаги Дилшод Абдуллаев отасининг таклифи билан Аҳмедов академиясида фаолиятини қайта тиклаган.

Асосий таркибда бор-йўғи 1 нафар футболчи ҳудудий академияларга тегишли - Озод Ўктамов (ҳозир “Навбаҳор”да ижарада). Захирада ҳам бир нафар шундай футболчи бор — Шерзодбек Абдулбориев.

Оллоберган Каримов 2018 йил сўнгида Хоразм ФАдан “Бунёдкор”га ўтади. У ҳам U-21'да Бошкович қўл остида дебют қилишга улгурган. 18 ёшга тўлиб, профессионал шартнома имзоласа, Хоразм ФА 50 млн сўм бонус олади.

Кенгайган таркибда 2007 йилда туғилган икки нафар футболчи бор: учрашувни асосий таркибда бошлаган Тўлқинбеков Азизбек (“Бунёдкор”) ва захирада Абраев Қувончбек (“Локомотив”).


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: https://t.me/Nadirkhuja