U-17 Жаҳон чемпионати. Англия - Ўзбекистон учрашувида гондураслик ҳакамлар ишлайди

Narzulla Saydullayev
21 ноя 2023
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси эртага U-17 Жаҳон чемпионати доирасида Англияга қарши майдонга тушади.

Учрашувни гондураслик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Селвин Браун, унга қанотларда ҳамюртлари Жерсон Орельяна ва Эммануэль Агирре ёрдам беради. Захира ҳакам вазифаси эса Дахане Бейдага (Мавритания) топширилган.

Эслатиб ўтамиз, Англия — Ўзбекистон ўртасидаги учрашув 22 ноябрь Тошкент вақти билан соат 13:30 да старт олади.

U-17 Жаҳон чемпионати, 1/8 финал
АНГЛИЯ - ЎЗБЕКИСТОН
22 ноябрь 2023 йил. Жакарта, "Жакарта" стадиони. 13:30 (Тошкент вақти)
Ҳакамлар
: Селвин Браун, Жерсон Орельяна, Эммануэль Агирре (учаласи Гондурас), Дахане Бейдага (Мавритания)
VAR: Жоэ Дикерсон (АҚШ)
VAR ассисент: Лахлоу Бенбрахам (Жазоир)


 


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia