Тюрам 23 йил ўтиб Франция чемпионатида гол урди

11 сен 2017, 01:31
Франция терма жамоаси сафида Жаҳон ва Европа чемпиони Лилиан Тюрамнинг ўғли, “Генгам” ҳужумчиси Марку Тюрам Франция чемпионатида ўзининг илк голини киритди.

20 ёшли форвард мамлакат чемпионатининг 5-турида “Лион”га қарши баҳснинг 71-дақиқасида дарвозани ишғол этди.

Тюрамнинг ўғли орадан 23 йил, 6 ой ва 22 кун вақт ўтиб отасидан кейин Франция чемпионатининг юқори дивизионид гол уришга эришди, дея хабар бермоқда L'Équipe.

Лилиан Тюрам Франция чемпионатидаги илк голини 1994 йилнинг 19 февралида “Монако” сафида киритган.



Манба: L'Équipe