Тухель: “Реал” яна 5-3-2 схемада ўйнашига ишончим комил эмас"
04 май 2021 21:50
Янгиликлар
Тухель: “Реал” яна 5-3-2 схемада ўйнашига ишончим комил эмас"
“Жамоа ўрганган асосий нарса – ўзимизга ишонишимиз керак ва биз ярим финалда бўлишга муносибмиз. Ушбу даражага муносиб ўйнамоқдамиз. Рамос ўйнайдими? Қийин савол, чунки, буни шунчаки билмайман. Бу аҳамиятга эгами? Ҳа, катта аҳамияти бор. У охирги йиллардаги энг яхши жамоанинг сардори ҳисобланади. Бироқ, бунга эътибор қаратмаслигиз лозим. Ўйлашимча, у илк дақиқалардан майдонга тушади ва бунга тайёр туришимиз керак бўлади.
Мақсад – бутун ўйин давомида интенсивликни сақлаб қолишдир. Бу ярим финал, плей-офф ўйини, шу сабаб босим жуда юқори. Маълум даражадаги ишонч ва қатъиятлик бўлмаса, бизда бирорта имконият ҳам бўлмайди.
“Реал” яна 5-3-2 схемасида ўйнашига ишончим комил эмас, улар 4-3-3 моделидан ҳам фойдаланиши мумкин. Бу ўйинга таъсир ўтказиш эҳтимоли бор. Менинг фикримча, гап “Реал”нинг қандай схемадалиги эмас, балки биз қандай ўйнашимизда. Етарлича жасорат кўрсата олармикинмиз”, дейди немис мутахассиси.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар