Тухель ПСЖ ҳимоячисини жамоасига олиб келиши мумкин

Оқил Абдубарноев
16 янв 2022
Тео Эрнандес ва Люка Динь трансфери бўйича музокараларда муваффақиятсизликка учраган "Челси" эътиборини ПСЖ ҳимоячиси Левен Кюрзавага қаратди.

Инглиз клубини футболчини мавсум охиригача ижарага олиши мумкин.  

Манбага кўра, Кюрзаванинг агентлари "кўклар" раҳбарияти билан боғланишган, шундан сўнг ҳамкорлик бўйича муҳокама бўлиб ўтган.

Аввалроқ Кюрзава "Лацио"га ўтиши мумкин эди, аммо римликлар унинг бутун маошини тўлашга тайёр эмасди. Франциялик футболчи жорий мавсумда ПСЖнинг Лига 1 доирасидаги бирорта ўйинида майдонга тушмади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: RMC Sport