Тухель Месси ва Роналду давридан кейин “Олтин тўп”га асосий номзод ким бўлишини айтди

“Боруссия” Дортмунд жамоасининг собиқ устози Томас Тухель дортмундликлар ҳужумчиси Усмон Дембеленинг “Барселона”га ўтишига изоҳ берди.

“Дембеле – мен машуғлот ўтказган футболчилар орасида энг иқтидорлиси эди. У техник жиҳатдан юксак иқтидор эгаси. Футболда Месси ва Роналду даври ниҳоясига етгач, Дембеле “Олтин тўп”га асосий даъвогар футболчи бўлиб қолади”, дейди Тухель.



Манба: www.mundodeportivo.com