Тухель: "Кавани, Неймар ва Мбаппе билан бирга ишлашни интиқлик билан кутяпман"

Mirjalol Normatov
22 июл 2018
ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель "Бавария"га қарши учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бизда ажойиб ҳужумкор учлик бор. Кавани, Неймар ва Мбаппе билан бирга ишлашни интиқлик билан кутяпман. Бироқ бироз кутиш керак, улар жаҳон чемпионатида оғир ўйинларни ўтказишди. Улар сафимизга кеч қўшилади, бироқ чемпионат эрта бошланади. Албатта, мураббийлар бундан хурсанд бўлмайди.

"Бавария"га қарши ўйиндан олдин ниманидир тахмин қилиб бўлмасди. Чунки икки жамоанинг таркибида тажрибали футболчилар кўп", - деди Тухель.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Four Four Two