

21 ёшли футболчи бир ҳафта олдин жароҳат туфайли сафдан чиққан.
"Жеймснинг чақирилгани ҳақида эшитганимда, сув полоси бўйича Англия терма жамоасига чақирилгандир, деб ўйладим, чунки у ҳозир бассейнда машғулот ўтказмоқда. Бу мени ҳайратда қолдирди. Ўйлашимча, қандайдир тушунмовчилик бўлган бўлса керак", – деди Тухель.
Англия терма жамоаси октябрь ойида ЖЧ -2022 саралаши доирасида Андорра ва Венгрияга қарши ўйнайди.



