

"Янги мавсумни навбатдаги еврофинал билан бошлашдан кўра яхшиси йўқдир. Унаи Эмери ва "Вильярреал"га катта ҳурмат кўрсатаман. Европа Лигаси соврини тез орада Унаи Эмери соврини деб ўзгартирилади! У ақлбовар қилмас. Рақибнинг ўйинга йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқлигини ҳис қилиб майдонга тушишига ишончим комил. Биз кубокни олиш учун барчасини қиламиз", - дейди Тухель.
Эслатиб ўтамиз, "Вильярреал" бош мураббийи Унаи Эмери 4 бор Европа Лигасини қўлга киритган.



