Тухель "Бавария"ни бошқармагани сабабини айтди

Mirjalol Normatov
17 сен 2018, 21:56
ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель "Бавария" билан бўлган музокаралар ҳақида гапирди.

"Бавария" билан шунчаки гаплашдик. Уларнинг таклифи эса анчагина кеч бўлди. Унгача мен ПСЖнинг таклифини қабул қилиб бўлгандим. Дортмунддан кетганимдан кейин менга кўплаб жамоалардан таклифлар бўлди. Бироқ Германиядан ташқаридан таклиф тушадиган бўлса, уни қабул қиламан, деб ўзимга сўз бергандим. Шу орқали янгича муҳит, тажрибани орттиришни истадим. Париж эса мен учун сюрпризга айланди", - деди мутахассис.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal