Тухель "Барселона"ни бошқаришга қизиқмоқда

Alisher
1 янв 2020
ПСЖдан истеъфога чиқарилган Томас Тухель 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартномасининг тугашини кутмоқчи эмас.

Немис мутахассиси ҳозирда эркин агент мақомида ва у ўзига янги иш жойи қидирмоқда.

Журналист Кристиан Фалькнинг маълумотига кўра, "Барселона"нинг бошқариш ғояси Томас Тухелга ёқмоқда. Қўшимчасига "кўк-анорранглилар" президентлиги учун номзодлардан бири уни Рональд Куманнинг ўрнига жамоага олиб келмоқчи.

Олдинроқ, Томас Тухелнинг "Челси"да Фрэнк Лэмпарднинг ўрнига бош мураббий бўлиши мумкинлиги айтилган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/cfbayern