UZ

Сўнгги янгиликлар

07:07Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  2 06:20Чемпионлар лигаси 1/2 финал. ПСЖ - "Боруссия Д" 0:1  2 06:127та гол урилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  85 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  39 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  1 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  7 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1

"Турон" янги футболчиларни таништирув маросимини ўтказди Янгиликлар

"Турон" янги футболчиларни таништирув маросимини ўтказди

Кеча Яйпандаги "Ўзбекистон" стадионида Суперлиганиинг янги иштирокчиси "Турон" жамоаси янги мавсум олдидан расмий тақдимот маросимини ўтказди.

Тадбирда жамоа раҳбарлари, футболчилар, мураббийлар, фан-клуб аъзолари, мухлислар билан бир қаторда, Ўзбекистон тумани хокими,  вилоят спорти раҳбарлари ҳам қатнашди. Тадбирни Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзод Юлдашев очиб берди. Сўнгра Фарғона вилояти футбол ассоциацияси вице-президенти Носирбек Отақўзиев ва "Турон" жамоаси таъсисчиси Қодирхон Аҳмедовлар сўзга чиқди. 

"Туманимизга Суперлига жамоалари келиб маҳаллий мухлисларимиз кўз ўнгида футбол ўйнашини ўзи биз учун катта бахт",- деди Қодирхон Аҳмедов.

Шундан сўнг "Турон" футболчилари навбати билан ўзлари ўйнайдиган рақамлардаги футболкаларни кўрсатиб таништирилди. Таништирув сўнггида "Турон" жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов сўзга чиқиб яратиб берилаётган шароитларучун раҳбарлар ва ҳомийларга раҳмат айтди. Фан-клуб аъзолари эса жамоа мадҳиясини жонли куйлаб берди.



Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика