Ёш футболчилар "Турон" академиясига танлов асосида қабул қилинади
02 апр 2024 15:54
Янгиликлар
Ёш футболчилар "Турон" академиясига танлов асосида қабул қилинади
Барча замонавий шароитларга эга, инфратузилма жиҳатидан Республикада нуфузли ўринда турадиган "Турон" футбол клуби академияси учун бутун Республикамиз бўйлаб 2009-2013 йилларда туғилган ёш футболчиларни жорий йилнинг 7-апрель санасидан танлов асосида кўрикдан ўтказиш жараёни бошланади.
Танловда иштирок этиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар:
- Туғилганлик ҳақида гувоҳнома ёки паспорт нусхаси,
- 026 ёки 086 тиббий маълумотнома.
Мазкур танловда иштирок этиш истагида бўлган ёш футболчилар ўзларига тегишли маълумотларни телеграм тармоғи орқали қуйидаги алоқа рақамларига юборишлари сўралади:
+998770702728
+998990073908
Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: +998905063383
+998770702728
Академия тарбияланувчиларни маҳоратли мураббийлар қўл остида машғулотлар олиб борадилар. Шунингдек, уларга рус ва инглиз тиллари чуқурлаштирилган ҳолда ўргатилади.
Бундан ташқари, "Турон" академияси вакиллари турли ёш тоифасидаги Республика ва халқаро мусобақаларда
доимий иштироклари таъминланади. Академияда барча тоифадаги ёш футболчилар учун ётоқхона ва 3 маҳал овқат мавжуд.
Имкониятингизни қўлдан бой берманг! Жойлар сони чегараланган.
Юксак марраларни биз билан биргаликда забт этинг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар