

Мазкур ҳаракатлари Мессига тарих яратиш имконини берди – у бир ўйин мобайнида бешта гол урган ҳамда бошқа ўйинда бешта голли узатмани амалга оширган биринчи футболчига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Месси Чемпионлар лигаси 2011/12 йилги мавсумининг 1/8 финалида "Байер" дарвозасига бешта гол урганди. Ўша учрашув "Барселона"нинг 7:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.
Жорий мавсум 36 ёшли ҳужумчи барча турнирларда 11 та учрашувда иштирок этиб, 12 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.



