UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  4 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  8 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  1 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  1 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  14 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  4 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  13 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  15 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0

"Турон" – "Нефтчи" учрашуви ноябрга белгиланди Янгиликлар

"Турон" – "Нефтчи" учрашуви ноябрга белгиланди

Coca Cola Суперлигаси 19-туридан ўрин олган "Турон" – "Нефтчи" учрашуви 9 ноябрь куни бўлиб ўтади.

10 ноябрда эса мазкур тур доирасидаги яна бир учрашув — "Бухоро" – "Олимпик" ўйини ўтказилади.

"Лига тақвим тузишда Қўқон мезбонлик қилаётган йирик халқаро фестивални инобатга олган бўлиб, "Қўқон-1912" футбол клуби иштирокидаги ўйинлар санасини шундан келиб чиқиб белгилаганди. Бироқ фестивалга хориждан кутилганидан кўпроқ меҳмонлар келаётгани инобатга олиниб, Фарғона вилояти ҳокими Қўқонга қўшни бўлган Яйпандаги чемпионат учрашуви санасини ўзгартириш масаласида таклиф билан чиқди. "Турон" ва "Нефтчи" халқаро майдонда иштирок этмаётганидан келиб чиқиб, Лига мазкур таклифни қабул қилди. Боиси, сўнгги йилларда Фарғона дербиси ўзига ҳос аҳамият касб этиб бораётганидан келиб чиқиб, биз учун хавфсизлик масаласи биринчи ўринда туради.

Аввалроқ Лига "Олимпик" футбол клуби асосини ташкил қилувчи қатор футболчилар Осиё ўйинларида иштирок этишидан келиб чиқиб, жамоанинг 19-турдан ўрин олган "Бухоро"га қарши ўйинини ноябрь ойидаги ФИФА кунларига яқинлаштиришга қарор қилганди. Эндиликда Фарғонанинг икки клуби ҳам шу паллада кураш олиб бориши белгиланди", – дейилади ЎзПФЛ хабарида.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика