UZ

Сўнгги янгиликлар

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  6 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

TURON ECO CEMENT GROUP Суперлига ҳомийсига айланди Янгиликлар

TURON ECO CEMENT GROUP Суперлига ҳомийсига айланди

Теглар :  ПФЛ
2022 йилги Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви биз учун аҳамиятли бўлди. Биринчи навбатда ўйин юқори савияда ташкил этилган бўлса, бошқа томондан Яйпанда ЎзПФЛ учун молиявий томондан манфаатли бўлган шартнома имзоланди.

Сизга сир эмаски, ЎзПФЛ 2021 йилги мавсумда бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Бу ҳақда шу йилнинг 4 февраль куни бўлиб ўтган илк молиявий ҳисоботимизда ҳам маълумот бериб ўтилди. Биздаги бу шаффофлик TURON ECO CEMENT GROUP раҳбариятини ҳам бефарқ қолдирмади. Эндиликда мазкур ташкилот Суперлига учрашувлари ҳомийлари қаторида 2022 йил давомида ЎзПФЛ билан ҳамкорлик қилади.

Кеча — 27 февраль кунги муҳим ўйин олдидан ҳар икки ташкилот ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мамлакатимизда миллионлар ўйини ривожи йўлидаги хизматлари учун TURON ECO CEMENT GROUP раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдиради. Шунингдек, эндиликда футболимиз тарихидан ўзига хос ўрин олган Суперкубок учрашуви учун Яйпан аҳлига ўз миннатдорчилигини билдиради.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика