UZ

Сўнгги янгиликлар

14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  0 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  0 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  1 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  0 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  4 11:42"Насаф"да нима гаплар?  13 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  13 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  4 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  18 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  2 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  14 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3

ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди Янгиликлар

ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди

Кеча, 20 октябрь куни Ўзбекистон профессионал футбол клублари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда 2026 йилги мавсум юзасидан бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Айни вақтда Ўзбекистонда ОФК лицензиясига эга чиққан 17 та клуб мавжуд. Уларнинг 16 таси Суперлига иштирокчилари ҳисобланади. Про лига клублари орасидан фақатгина "Локомотив" лицензиялаш талабларини бажара олган. Шундан келиб чиқиб, Лига учрашувни улар иштирокида ташкил этди.

Бир ҳафта муқаддам Лига проф клубларга “Суперлига регламенти-2026” лойиҳасини тақдим этганди. Унда бир қатор сезиларли қўшимчалар назарда тутилган. Кечаги учрашувда бу ҳақда юзасидан фикр алмашилди. Тахминан 4 соат давом этган йиғилиш давомида Лига ва клублар бир қатор масалаларда келишувларга эришди, эндиликда регламентдаги айрим масалалар Ассоциация иштирокида кўриб чиқилади ва шундан кейин унинг якуний варианти тасдиқланади.

Қуйида учрашувдан ўрин олган мавзулар билан танишиш мумкин:  


• Суперлига-2026 тақвими; 

• Суперлига қуръасининг янги механизми; 

• Суперлига стадионларида VAR марказларини ташкил этиш масаласи; 

• Суперлига стадионларини парваришлаш ва уларга техника жалб этиш масаласи; 

• Суперлига клублари қошидаги футбол мактаблари масаласи; 

• Суперлига клублари тарбияланувчиларини рўйхатдан ўтказиш масаласи; 

• Суперлига клублари футболчиларининг майдондаги ҳаракати ва физиологик ҳолатини таҳлил қилувчи компаниялар билан ишлаш масаласи;

• Суперлига ўйинлари интенсивлигини ошириш, антифутбол ҳолатларига қарши курашиш ва тоза ўйин вақтида сезиларли ўзгаришларга эришиш масаласи;

• Суперлига телетрансляцияси масаласи; 

• Тартиб-интизом қўмитаси масаласи; 

• Стадионлар бўйича ишчи гуруҳ масаласи; 

• “Суперлига регламенти” юзасидан муҳокама.

Йиғилишда муҳокама қилинган мавзулар тўлиқ баёнлаштирилади ва Лига унда қабул қилинган қарорлар, жиддий муҳокамаларга сабаб бўлган мавзуларни конкретлаштириш устида ишлайди. Бу бўйича ҳар қандай янгилик Лига саҳифаларидан ўрин олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
21 окт 13:05:58
Ўзбек футболининг муҳлиси
Бу январда ўтказилса маъқулмиди, ҳар холда чемпионат ҳали давом этяпти
   
21 окт 13:01:00
Faxriddin
Унда пахтакорни кандай килиб чемпион килиш масаласи куриб чикилди.
   
21 окт 12:40:41
Dilmurod Yusupov
Tugfi
-1   
21 окт 12:31:36
Muzaffarxon Hoshimiy
14 talik yaxshiroq edi har holda raqobat ancha kuchli edi oxirgi orindagilar ham yaxshi kurashardi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика