UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  0 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  16 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  65 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1

"Турон" дарвозабони Польша клубига трансфер қилинди Янгиликлар

"Турон" дарвозабони Польша клубига трансфер қилинди

"Турон" футбол клуби ташкил этилганидан буён ҳамиша ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келади.

Хусусан турли ёшдаги Ўзбекистон терма жамоаларига муносиб номзод футболчиларни етказиб бериш, ёш иқтидорли футболчиларни тайёрлаш ва кучли хорижий чемпионатларга трансфер қилиш, миллий чемпионатларимизда жамоанинг муносиб иштирокини таъминлаш каби вазифалар клуб олдидаги асосий вазифалардан саналади. Ҳозирга қадар жамоанинг бир қатор иқтидорли футболчилари турли ёшдаги терма жамоаларимиз сафига чақирув олиб келаётганликлари бизни беҳад қувонтириб келмоқда.

2017 йил 5 май санасида ташкил этилган "Турон" хориж клубларига илк трансферини амалга оширди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сафида бир нечта учрашувларни ўтказган, Англиянинг номдор "Брук Хаус" академиясида тажриба ўтаб қайтган истеъдодли дарвозабон Амал Шавкетов эндиликда Европага йўл олади. Ёш посбон Польша чемпионатининг тўртинчи двизиони вакили ҳисобланган "Нарев" клубига трансфер қилинди.

Клуб вакиллари ва барча ўзбекистонлик футбол мухлислари номидан Амал Шавкетовнинг Польша клубидаги фаолиятида омад ва муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қоламиз", - деб ёзади "Турон" матбуот хизмати. 


Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика