Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)
29 сен 19:50
Янгиликлар


Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)
ОФК Чемпионлар лигаси Элит. 2-тур
НАСАФ (ЎЗБEКИСТОН) – АЛ ҲИЛОЛ (САУДИЯ АРАБИСТОНИ) 2:2
Бош ҳакам: Аҳмад Алали (Кувайт)
Ёрдамчи ҳакамлар: Абдулхади Аланези, Аҳмад Аббос (иккаласи – Кувайт)
Тўртинчи расмий: Сауд Алсамхан (Кувайт)
ВАР: Абдуллоҳ Араб (Кувайт)
Ассистент ВАР: Ҳошим Алибраҳим (Кувайт)
Ҳакамлар назоратчиси: Алаа Ал Абаде (Ироқ)
Комиссар: Давлатманд Исломов (Тожикистон)
Маҳаллий медиа офицер: Диёр Хотамқулов
Маҳаллий бош координатор: Акмал Раҳматов
Голлар: 0:1 – 21, Сергей Милинкович-Савич, 1:1 – 27, Сардор Баҳромов (Умарбек Эшмуродов), 1:2 – 45+2, Тео Эрнандес (Али Ал Булайҳи), 2:2 – 60, Жавоҳир Сидиқов (Умарбек Эшмуродов)
"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 8. Зафармурод Абдираҳматов (17. Суҳроб Нуруллоев, 67), 14. Шароф Муҳитдинов (10. Драган Черан, 46), 18. Ҳусайн Норчаев, 22. Игорь Голбан (9. Жавоҳир Сидиқов, 46), 24. Сардорбек Баҳромов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров, 92. Умарбек Эшмуродов
Захира: 1. Олександр Воробей, 19. Стефан Чолович, 20. Юсуф Отубанжо, 33. Баҳодир Ҳалилов, 55. Диёрбек Абдуназаров, 71. Жавоҳир Убайдуллаев, 82. Асилбек Аманов
"Ал Ҳилол": 37. Яссин Буну, 3. Калиду Кулибали, 5. Али Ал Булайҳи, 8. Рубен Невеш, 9. Маркос Алмейда, 19. Тео Эрнандес, 22. Сергей Милинкович-Савич, 28. Муҳаммад Канно, 87. Ҳасан Ал Тамбакти, 88. Ҳамад Ал Туҳайфан, 99. Абдуллоҳ Ал Ҳамддан
Захира: 4. Юсуф Акичек, 11. Кайо Сезар Лима, 14. Абдулкарим Муҳаммад, 15. Муҳаммад Ал Қаҳтани, 16. Нассер Ал Давсари, 17. Муҳаммад Ал Ями, 21. Абдуллаҳ Радиф, 24. Мотеб Ал Ҳарби, 25. Матё Патуйе
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
70. Теонинг қўполлигидан сўнг Сидиқовга тиббий ёрдам кўрсатилди.
67. Каннонинг хавфли зарбасидан сўнг Неъматов ишончли ўйин намойиш этди.
67. "Насаф" таркибида ўзгариш.
60. ГООООООООЛ! "Насаф" ҳисобни тенглаштирди! Жавоҳир Сидиқов яккама-якка вазият Бунуни ожиз қолдирди! Умар Эшмуродовдан дубль ассист!
58. "Насаф" футболчиси томонидан йўлланган жарима зарбасини Буну қайтарди.
57. "Ал Ҳилол" ҳужуми хавфли тус олди ва зарба билан якунланди, аммо ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.
51. Савич яқин масофадан қулай имкониятни бой берди.
50. Ғайбуллаев рақиб ҳужумини бартараф этди.
46. Иккинчи бўлим бошланди. "Насаф" таркибида икки ўзгариш.
Стадионда интернет билан боғлиқ муаммолар юзага келмоқда.
Тайм якунланди.
45+2. ГОЛ! "Ал Ҳилол" ҳисобда олдинга чиқиб олди. Гол муаллифи – Тео Эрнандес.
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.
40. Ал Булайҳи офсайдда қолиб кетди.
36. Бозоров фол ишлатди.
32. Зарба! 35 метрлар атрофидаги масофадан зарба йўлландаи, Бунудан ишончли ҳаракат.
27. ГОООООЛ!!! Баҳромов олис масофадан аниқ зарба йўллаб, Яссин Бунуни хўрлаб ташлади. Марокашлик дарвозабон ўзбек сериалнавист режиссёрларидан бирининг эътиборига тушган бўлса, ажабмас.
21. ГОЛ! Неъматовнинг тўпни эгаллашдаги қўпол хатосидан сўнг Сергей Милинкович-Савич бўш қолган дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни очди!
16. Норчаев офсайдда қолиб кетди.
12. Эшмуродовнинг зарбасига аниқлик етишмади.
7. Баҳромов фол ишлатди.
2. "Ал Ҳилол" илк дақиқадаёқ ҳисобда олдинга чиқиб олди, Теонинг голини ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат сифатида инобатга олмади. Стадионга мухлислар кириб улгурмасидан туриб, тарк этишларини истамаймиз.
1. Ўйин бошланди. Қаршида қаршиликлар "Ал Ҳилол"га қарши қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилади.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар
Менимча Араблар катта эҳтимол билан олади..
Зўр..
Шунақа хам гўзал гол бўладими, деб!?