"Турон" бош директори: "Ўйин дерби номига мос ўтди"

Aslanov Jasurbek
17 апр 2023
"Нефтчи" ҳамда "Турон" ўйинидан сўнг меҳмон клуб бош директори Абдуваҳоб Аҳмадалиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Турон" бош директори Абдуваҳоб Аҳмадалиев: "Ўйин дерби номига мос ўтди. Баҳс вазиятларга бой бўлди, мухлислар маза қилиб футбол томоша қилишди. Дуранг адолатли натижа деб ўйлайман.

- Жамоанинг янги мураббийи номи аниқ бўлдими?

- Ҳозир музокаралар бўлиб ўтмоқда, тез орада расмий хабар бўлиши мумкин.

- Бахтиёр Ашурматов "Нефтчи"га қарши баҳсдан бир кун аввал истеъфога чиқарилди, бу ишни баҳсдан сўнг қилса бўлмасмиди?

-  Қарор олдинроқ қабул қилинганди, расмий хабар бироз кечроқ эълон қилинди. Бахтиёр Ашурматовга барча меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирамиз, ҳали йўлимиз кесишади деб ўйлайман.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia